АҚШ Қодировнинг онасига нисбатан санкция қўллади
Олам
−
24 Август 2023
8835Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг онаси Аймани Қодирова Америка Қўшма Штатлари Молия вазирлигининг чет эл активларини назорат қилиш бошқармаси (OFAC) санкциялар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда OFAC расмий сайтида маълум қилинди.
Унга кўра, Россия ва Чеченистоннинг бир қатор рамий мансабдорлари қаторида Рамзан Қодировнинг онаси Аймани Қодирова ҳам АҚШ санкцияларига учраган.
Қўшма Штатлар Президенти Жо Байденга кўра, бу санкциялар украиналик болаларнинг Россияга ноқонуний депортация қилингани учун қўлланилган.
Санкциялар рўйхатидан қуйидагилар жой олган:
- Чеченистон раҳбарининг онаси – Аймани Қодирова;
- Чеченистон ҳукумати раҳбари – Муслим Хучиев;
- Чеченистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссар – Мансур Солтаев;
- Ички ишлар вазирлигининг Ахмат Қодиров номидаги Чеченистон бўйича махсус полки командири – Замид Чалаев;
- Украинанинг Запорожье вилоятининг қўшиб олинган қисмидаги “таълим вазири” – Елена Шапурова.
- Аннекция қилинган Севастополдаги “Юнармия” раҳбари – Владимир Коваленко;
- Севастопол университети ректори – Владимир Нечаев;
- Калуга вилояти болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари – Ирина Агеева;
- Ростов вилоятидаги болалар омбудсмани – Ирина Черкасова;
- Белгород вилоятидаги болалар омбудсмани – Галина Пятих;
- Маълумот учун, Қодирова Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудлари аҳолиси ва жангариларга гуманитар ёрдам жўнатиб турувчи жамғармага раҳбарлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден АҚШ Россияга қарши янги санкциялар эълон қилгани ҳақида баёнот чиқарилган эди. Байден мазкур баёнотда санкциялар ҳақида сўз очиш билан бир қаторда Украинани мустақиллик куни билан табриклаган ва мамлакат Киевга керакли ёрдамни кўрсатишда давом этишини айтган.