Байден Россияга қарши янги санкциялар қўлланилишини айтди
Олам
−
24 Август 2023
6412Бугун, 24 август куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден АҚШ Россияга қарши янги санкциялар эълон қилганини айтди. Бу ҳақда Оқ уй расмий сайтига жойланган баёнотда маълум қилинди.
“Бугун биз мажбурий кўчириш ва депортация қилишда айбдорларни жавобгарликка тортиш ва украиналик болаларни ўз оилаларига қайтаришни талаб қилиш учун янги санкцияларни эълон қилдик”, дейилади баёнотда.
Бироқ Оқ уй баёнотида санкциялар ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Шунингдек, АҚШ раҳбари Украинани мустақиллик куни билан табриклаган ва мамлакат Киевга керакли ёрдамни кўрсатишда давом этишини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Ғарб санкцияларини четлаб ўтишда Россияга ёрдам бергани учун Қирғизистонга нисбатан жазо чораларини тайёрлаётгани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, Қирғизистондан Россияга тўғридан-тўғри экспорт қилиш тақиқланган маҳсулотлар масалан, дронлар етказиб берилган бўлиши мумкин.
LiveБарчаси