АҚШ Марказий Осиё давлатларидан бирига санкция жорий қилмоқчи
Олам
−
19 Июль 2023
14330АҚШ Ғарб санкцияларини четлаб ўтишда Россияга ёрдам бергани учун Қирғизистонга нисбатан жазо чораларини тайёрламоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” АҚШ маъмуриятидаги манбаларига таяниб хабар берди.
Нашр суҳбатдошларига кўра, Бишкекка нисбатан чеклов чоралари июль ойидаёқ жорий этилиши мумкин. Манбалар гап қандай чоралар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.
“Россиянинг Украинага босқини ва кейинги санкциялардан сўнг Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо айланмаси ғайритабиий даражада ўсди”, дейилади нашрда эълон қилинган маълумотда.
Тахминларга кўра, Қирғизистондан Россияга тўғридан-тўғри экспорт қилиш тақиқланган маҳсулотлар масалан, дронлар экспорт қилинган.
Қирғизистоннинг АҚШдаги элчихонаси изоҳ учун “The Washington Post” билан боғланиб, Бишкек ноқонуний савдога қарши курашаётганлигига ишонтиришга уринган. Дипломатик миссия Россия билан товар айирбошлашнинг ўсишини, жумладан, чегарадан ўтаётган товарларни кузатиш тизимини такомиллаштиряпти.
Шунингдек, элчихона Россия Қирғизистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири бўлиб, мамлакат ҳудудида бир миллионга яқин Қирғизистон фуқаролари истиқомат қилаётганини эслатган.
LiveБарчаси