АҚШ Исроил ортидан эргашмайди – Трамп
Олам
−
13:17 2786 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп “New York Post” газетасига берган интервьюсида Вашингтон ҳозирча Исроил ортидан бориб, Сомалилендни тан олиш ниятида эмаслигини билдирди.
“Йўқ. Ҳозирча барча масала ўрганиш босқичида”, дейди Трамп.
Сомалиленд халқаро ҳамжамият томонидан Сомалининг бир қисми деб ҳисобланади, бироқ Сомалиленд Республикаси расмийлари 1991 йил баҳорида бир томонлама тарзда давлат суверенитетини эълон қилган.
Сомалиленд ҳудуди 1884–1960 йилларда Британия Сомалиленд сифатида мавжуд бўлган. У Қизил денгиздан Ҳинд океанига ўтувчи муҳим денгиз йўлларини назорат қилиш имконини берадиган стратегик ҳудудда жойлашган. 1960 йилларда Африкадаги деколонизация жараёнлари фонида Сомалиленд мустақиллигини эълон қилган, бироқ орадан бир неча ой ўтиб, у собиқ Италия мустамлакалари билан бирга йирик Сомали давлати таркибига кирган. 1988 йилда бошланган фуқаролар уруши оқибатида мамлакат амалда бир неча ўзини ўзи бошқарувчи ҳудудларга бўлиниб кетган, улар орасида Сомалиленд ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 декабрь куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил Республикаси Сомалилендни мустақил ва суверен давлат сифатида тан олганини эълон қилган эди. Бу билан Исроил Сомалилендни тан олган биринчи давлат бўлди.
Live
Барчаси