АҚШ Грузияга ёрдам беришни тўхтатди

Олам

image
Хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги танлов. Грузияда ҳукумат нимани хоҳлаяпти? Халқ-чи? north_east

Хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги танлов. Грузияда ҳукумат нимани хоҳлаяпти? Халқ-чи?

Қўшма Штатлар Грузияга ёрдам дастурини мамлакатда “Ташқи таъсирнинг очиқлиги тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши муносабати билан тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, гап Грузия ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган 95 миллион доллардан ортиқ ёрдам пакетини ажратиш ҳақида бормоқда. Америка дипломатияси раҳбари Грузия ҳукумати “демократик ва евроатлантика интилишларини илгари суриш мақсадида қонунни қайта кўриб чиқишига” умид билдирди.

Унинг қайд этишича, Вашингтон Грузия ҳукуматининг ҳаракатларини Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзоликка мос келмайдиган деб билади.

Маълумот учун, Грузиядаги мухолифат Конституциявий судга “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонунга қарши даъво аризаси билан чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Америка Қўшма Штатлари “Noble Partner 2024” ҳарбий машғулотларини номаълум муддатга қолдирганидан сўнг, Грузияга ёрдамни музлатиб қўйгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Грузия Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг