АҚШ Германияни “дўстлар” сафидан чиқармоқда

Олам

image

АҚШ Германияда узоқ масофали қуроллар жойлаштириш режасини қайта кўриб чиқади. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.

Нашр манбаларга таяниб ёзишича, Вашингтон Германияда Tomahawk ракеталари билан жиҳозланган узоқ масофали батальон жойлаштириш қарорини қайта баҳоламоқда. Бу қарор АҚШ ҳарбий контингентини қисқартириш фонида қабул қилиниши мумкин.

Манбаларга кўра, Германиядаги америкалик ҳарбийлар сонининг камайтирилиши узоқ масофали қуролларни, жумладан Tomahawk ракеталарини жойлаштириш режаларини хавф остига қўймоқда. Ушбу тизимлар НАТОнинг Россияга нисбатан тийиб туриш стратегиясини кучайтириш учун мўлжалланган эди.

Қайд этиш жоиз, АҚШ 2024 йил июль ойида 2026 йилда Германия ҳудудида CM-6 ва Tomahawk ракеталарини “вақтинчалик” жойлаштиришни режалаштирганини эълон қилган. Бундан ташқари, ўша пайтда ҳали ишлаб чиқиш босқичида бўлган гипертовушли қуролларни ҳам жойлаштириш режалаштирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги Дональд Трамп ва Германия канцлери Фридрих Мерц ўртасида Эрон билан уруш туфайли юзага келган келишмовчилик фонида Германиядан 5000 нафар ҳарбийни олиб чиқиб кетишни режалаштираётгани маълум бўлган эди. Бундан олдин Трамп Мерцни АҚШ ишларига “камроқ аралашишга” ва ўз мамлакати билан шуғулланишга чақирган эди.

Мақола муаллифи

Теглар

Германия АҚШ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг