АҚШ Финляндияда ҳарбий база очишга тайёрланмоқда
Олам
−
02 Май 2023
5298Финляндия ва АҚШ мамлакатда Америка ҳарбий базаларини жойлаштиришга рухсат берувчи икки томонлама келишув тайёрламоқда. Бу ҳақда Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Микаэль Антеллга таяниб, “Helsingin Sanomat” газетасига хабар берди.
Мамлакатлар ўртасидаги келишувнинг барча тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган бўлсада, у ядро қуролига тааллуқли эмаслиги айтилмоқда.
“Келишув АҚШ Конгресси томонидан Пентагонга ажратилган маблағлар ҳисобидан қўшинларга мамлакатга кириш, унинг ҳудудида қолиш, материалларни жойлаштириш ва сақлаш ҳамда инфратузилмага сармоя киритиш имконини беради”, деган Микаел Антелл.
Айтилишича, Қўшма Штатлар НАТОнинг бошқа давлатлари билан ҳам худди шундай келишувларга эга.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 апрелида Финляндия НАТОга 31-аъзоси сифатида қабул қилинган эди. Кейинчалик Финляндия Россия билан чегарасидаги деворнинг 75 километрлик қисмини қуришни бошлади.
LiveБарчаси