АҚШ FIFA’ни ЖЧ чипталари нархини пасайтиришга чақирди

Спорт

image

АҚШ Конгрессининг қарийб 70 нафар аъзоси FIFA’га 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун чипталар нархини пасайтиришга чақириб хат юборди. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Конгресс аъзолари FIFA’ни турнирни ўтказиш харажатларини қоплашда қийналаётган мезбон шаҳарларга молиявий ёрдам кўрсатишга ҳам чақирган. Мазкур ташаббус Калифорния штатидан Вакиллар палатаси аъзоси Сидней Камлагер-Дове томонидан илгари сурилган.

Камлагер-Довенинг айтишича, кўплаб мухлислар, маҳаллий тадбиркорлар ва шаҳар раҳбарлари вазиятдан норози. Унинг таъкидлашича, хавфсизлик, мухлислар учун ташкил этиладиган тадбирлар, транспорт ва бошқа кўплаб харажатлар асосан мезбон шаҳарлар зиммасига тушмоқда.

“Савол шуки, мезбон шаҳарларга бундан қандай фойда бор? Агар кимдир барча ресурсларингиздан фойдаланиб, бунинг эвазига деярли ҳеч нарса бермаса, унда мезбон бўлишдан қандай наф бор?” дейди Камлагер-Дове.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг декабрь ойида Европа футбол мухлислари ташкилоти (EFSA) ҳам FIFA’га мурожаат қилиб, чипталар нархи юқори эканлигидан шикоят қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жаҳон чемпионати FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг