АҚШ Эроннинг таҳдидлари туфайли Яқин Шарқ бўйича муҳим қарор қабул қилди
Олам
−
04 Январь 2021
6374Эроннинг таҳдидларидан сўнг АҚШ “Нимиц” авиаташувчи кемасини Форс кўрфазидан олиб чиқмасликка қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Крис Миллернинг баёноти Пентагон веб-сайтида эълон қилинди.
“Яқинда Эрон раҳбарларининг Президент [Дональд] Трамп ва АҚШнинг бошқа расмийларига бўлган таҳдидларига жавобан мен “Нимиц”нинг одатдаги ҳаракатини тўхтатишни буюрдим. “Нимиц” АҚШ Марказий қўмондонлиги операциялар зонасида навбатчиликда қолади. Ҳеч ким АҚШнинг қатъиятлилигига шубҳа қилмаслиги керак”, дейилади Миллернинг баёнотида.
Вазир қандай таҳдидлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган.
Жорий йилнинг 2 январь куни CNN манбалари Эрон Форс кўрфазидаги денгиз кучлари қисмининг жанговар тайёргарлик даражасини оширгани ҳақида хабар берди. Телеканал Теҳроннинг ҳарбий фаолияти Исломий инқилоб гвардияси корпусининг элита “Ал-Қудс” бўлими қўмондони, генерал-майор Қосим Сулаймоний вафот этганига бир йил тўлиши арафасида кучайиб бораётганини тахмин қилган. Сулаймоний 2020 йил 3 январга ўтар кечаси Бағдоддаги халқаро аэропорт яқинида АҚШнинг ҳаво ҳужуми оқибатида вафот этганди.
LiveБарчаси