Трамп айтган Эронга қарши чоралар кучга кирди
Олам
−
10 Январь 2020
17386АҚШ Эроннинг пўлат ва тоғ-кон саноатидаги 17 та етакчи компаниясига санкция жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазиир Стивен Мнучин брифинг вақтида айтиб ўтди.
“Молия вазирлиги Эроннинг 17 та металл ишлаб чиқарувчи ва тоғ-кон саноати компанияларига ҳамда сотиш учун фойдаланиладиган кемаларига қарши санкция жорий қилди”, деган Мнучин.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон Ироқдаги Америка базаларига ҳужум уюштиргач, берган илк баёнотида уруш бўлмаслигини маълум қилганди. Трамп Эронга қарши уруш ўрнига санкциялар билан иқтисодий босимни кучайтириш самаралироқ эканини таъкидлаганди.
Аввалроқ, Трамп НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан суҳбатда ташкилотнинг Яқин Шарқдаги иштирокини ошириш кераклигини маслаҳатлашгани ва келишувга эришгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси