Трамп айтганини қилди: АҚШ НАТО билан келишди
Олам
−
09 Январь 2020
13945АҚШ Президент Дональд Трамп НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергдан Яқин Шарқда альянснинг иштирокини кенгайтиришни сўради. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Трамп ва Столтенберг телефондаги музокаралар якунига кўра, НАТО Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштириш ва террорчиликка қарши курашда иштирокини кучайтиришга келишилиган.
8 январь куни кечаси Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси Ироқдаги америка объектларига ракета зарбаси берди. Расмий Теҳрон бу генерал Қосим Сулаймонийнинг Бағдодда ўлдирилишига жавоб эканини таъкидлади.
Яқин Шарқдаги сўнгги ҳодисалардан кейин Дональд Трамп халқига мурожаат йўллаб, Эронга қарши уруш бўлмаслигини маълум қилди. Бунинг ўрнига иқтисодий санкцияларни кучайтириш ва НАТОдан ёрдам сўрашини айтганди.
LiveБарчаси