АҚШ Эронга ҳарбий дастурларни қўллаб-қувватлагани учун янги санкциялар киритди

Олам

image

Вашингтон Эроннинг беқарорлаштирувчи баллистик ракета ва учувчисиз учиш дастурларига ёрдам бергани учун 11 жисмоний шахс, саккиз юридик шахс ва бир кемага нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги томонидан чоп этилган пресс-релизда айтилади.

Ҳужжатда айтилишича, Эрон, Гонконг, Хитой ва Венесуэлада жойлашган бу шахслар Эрон Ислом инқилоби гвардияси корпусига, шунингдек, Эрон Мудофаа вазирлигига ракета ва дронларни ишлаб чиқариш ва тарқатишда моддий ёрдам кўрсатган. Айни пайтда уларнинг АҚШдаги активлари блокланади.

Чекловлар кеча, 18 октябрда Эронга қарши ядровий келишувни бузгани учун санкциялар муддати тугаши муносабати билан жорий қилинмоқда.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг 2231-резолюцияси муддати тугашига қарамай, Қўшма Штатлар Эроннинг ракеталар, дронлар ва бошқа турдаги ҳарбий қуролларни харид қилиш, ишлаб чиқиш ва тарқатиш таҳдидига қарши туриш мажбуриятини сақлаб қолади”, дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи ядровий келишувни бузгани учун Эронга қарши санкцияларни сақлаб қолишга қарор қилганди. Бундан ташқари, Канада ҳукумати Эронга алоқадор 56 ташкилот ва 18 шахсни "қора рўйхат"га киритганди. Расмий Оттаванинг маълум қилишича, бу ядровий қурол ва баллистик ракеталар ишлаб чиқариш билан боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон санкция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг