АҚШ Эрондан ўч олмоқчи
Олам
−
18 Октябрь 2022 11796 2 дақиқа
АҚШ Эрон Россияга учувчисиз учоқлар етказиб бераётгани ҳақидаги хабарлар туфайли санкциялар киритишни истисно қилмайди. Бу ҳақда кеча, 17 октябрь куни бўлиб ўтган брифингда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Ведант Пател маълум қилди.
“Эрон билан ишлайдиган ҳар бир киши, жумладан, учувчисиз самолётлар, баллистик ракеталар ва қурол-яроғ узатиш соҳасида жуда эҳтиёт бўлиши керак. АҚШ буни қилганларга қарши санкциялар ва бошқа чораларни қўллашдан чекинмайди. Мен ҳеч қандай аниқ чораларни эълон қилмаяпман, лекин биз буни диққат билан кузатиб борамиз”, дейди у.
Август ойида “The Washington Post” газетаси Эрон Россияга ўз дронларини етказиб бераётгани ҳақида мақола чоп этган эди. Кейинчалик шунга ўхшаш баёнотлар Америка маъмурияти вакиллари томонидан қилинган. Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бундай хабарларни “сохталаштириш” деб атади.
Сентябрь ойи охирида Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахон Теҳрон Украинадаги можарода иштирок этаётган томонларнинг ҳеч бирини қўллаб-қувватламаслиги ва Киевга ҳам, Москвага ҳам чет эл қуроллари етказиб берилишига қарши эканини айтди.
Кузатувчиларнинг фикрича, Россия томонидан Украина ҳудудларида фойдаланилган “Камикадзе” дронлари катта эҳтимол билан Эронга тегишли эканлиги айтилмоқда ва бу Эроннинг БМТ санкцияларини очиқ-ойдин четлаб ўтаётгани ҳақида сигнал бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кеча 17 октябрь куни Украина ҳудуди бўйлаб Киевга уюштирилган дронлар ҳужумлари ҳамда Днепр ва Суми вилоятларига ракета зарбаларидан сўнг ҳаво огоҳлантириши эълон қилинди. Украина пойтахтида ҳаво ҳужуми 3 соат 8 дақиқа давом этди, янги зарбалар соат 9:31 да берилди. Эрта тонгда сигнал қабул қилингани сабабли, душанба куни Киевдаги барча таълим муассасалари масофавий иш режимига ўтказилди.
Live
Барчаси