АҚШ Эрон зарбаларидан довдираб қолди – ОАВ
Олам
−
08:52 20932 2 дақиқа
Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига берган кенг кўламли жавоби АҚШ раҳбариятини ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда “Time” нашри хабар берди.
Манбаларга кўра, айниқса АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет бундай кучли жавобни кутмаган. У уруш бошланишидан олдин зарбалар катта можаро келтириб чиқармайди, деб ҳисоблаган. Аммо Эрон деярли бутун минтақа бўйлаб ҳужумлар бошлаганида, у вазият жиддийлашганини тушунган ва “бунга тортилиб кетганини” англаган.
Ҳозир Дональд Трамп урушни қандай якунлаш ва ғалаба эълон қилиш йўлини изламоқда. Оқ уй расмийларига кўра, бунинг учун вақт жуда кам қолган.
Шу билан бирга, Трамп АҚШ урушдаги асосий мақсадларига деярли эришганини айтиб, яқин 2–3 ҳафта ичида яна кучли зарбалар берилишини билдирган. Агар Теҳрон АҚШ шартларига рози бўлмаса, Эроннинг барча электр станцияларига кучли зарба берилиши мумкинлигини ҳам огоҳлантирган.
Эрон томони эса бу таҳдидларга кескин жавоб қайтарган. Мажид Мусави (Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳаво-космик кучлари қўмондони) Трампнинг баёнотларини “Голливудча хаёл” деб атаб, АҚШ ўз аскарларини хавф остига қўяётганини таъкидлаган ва бунинг охири муқаррар ўлим билан тугашини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп АҚШ ва Исроил кучлари Эрондаги стратегик муҳим кўприк – Теҳрон билан Караж шаҳарларини боғловчи B1 автомагистралидаги кўприкни йўқ қилганини маълум қилганди. Трампнинг айтишича, бу кўприк бутунлай ишдан чиққан ва энди фойдаланилмайди.
Live
Барчаси