АҚШ Давлат котиби Хитойни фашистлар Германиясига қиёслади
Олам
−
07 Июнь 2020
7844АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Хитойнинг Гонконг масаласидаги ваъдаларини фашистлар Германиясининг европаликларга берган ва устидан чиқмаган ваъдалари билан таққослади.
"Шубҳасиз, Хитой Коммунистик партияси Буюк Британия билан келишувга биноан ўз сўзини бузди ва Гонконг аҳолисига ваъда қилинган эркинликни бермади. Бу худди Германия Европанинг қолган қисмига қарши чиққанида берилган ва устидан чиқилмаган баъзи ваъдаларга ўхшайди", деди Помпео “The Daily Caller”га берган интервьюсида. Суҳбат матни Давлат департаменти матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
Сўнгги кунларда АҚШ парламенти Гонконг миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича Вашингтоннинг юқори автономиясини бекор қилишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиққанлиги сабабли АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар яна ёмонлашди. АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитойга нисбатан санкцияларни қўллаш ва Гонконгнинг махсус мақомини қайтариб олиш билан таҳдид қилди. Хитой ҳар қандай танқидни рад этмоқда ва Гонконг масаласи фақат унинг ички иши эканлигини айтмоқда.
АҚШ аллақачон ўтган ёз ва кузда ҳукуматга қарши намойишларда Гонконгнинг махсус савдо шериги мақомини қайтариб олиш билан таҳдид қилган эди. Трампнинг таъкидлашича, агар ХХР маъмурлари норозиликларни бостириш учун зўравонликка йўл қўйса, бу Вашингтон-Пекин савдо музокараларига таъсир қилиши мумкин. АҚШ сенаторлари ва амалдорлари Гонконг мақомини қайта кўриб чиқишга чақирмоқда.
LiveБарчаси