АҚШ Давлат департаменти вакили Ўзбекистондаги диний эркинлик бўйича ислоҳотларни эътироф этди
Жамият
−
12 Август 2020
6172АҚШ давлат департаменти вакили Самуэл Дейл Браунбек Ўзбекистондаги диний эркинлик, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштиришга қаратилган ислоҳотларни олқишлаган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Дейл Браунбек билан музокаралар олиб борган.
Давлат департаментининг вакили Ўзбекистонда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни, шунингдек, халқаро экспертлар билан биргаликда "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатларни олқишлади, деб маълум қилган элчи Ваҳобов.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида АҚШ Халқаро диний эркинлик комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонни тарихда илк бор “алоҳида хавотирга молик давлат” деб ҳисобламасдан Давлат департаментига унга “махсус кузатувдаги мамлакат” сифатида қарашни тавсия қилганди.
LiveБарчаси