АҚШ блокадасига қарамай Эрон танкери Ҳормуздан ўтди
Олам
−
22 Апрель 5170 1 дақиқа
Исломий инқилоб қўриқчилари корпуси 21 апрелга ўтар кечаси Эроннинг Silly City номли нефть танкери Ҳормуз бўғози орқали ўтиб, мамлакат ҳудудий сувларига кирганини билдирди. Бу ҳақда корпуснинг Telegram’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Маълумотга кўра, танкер Араб денгизи орқали ҳаракатланиб, Эрон ҳарбий-денгиз кучлари ҳамроҳлигида мамлакат сув чегарасини кесиб ўтган. Ҳозирда у Эроннинг жанубий портларидан бирида тўхтаб турибди.
13 апрель куни АҚШ Эрон портларига нисбатан Ҳормуз бўғозида блокада жорий қилган эди. Эрон эса денгиз савдосига чекловлар қўйилганини инкор этмоқда.
“Axios” нашрига кўра, корпус Эрон делегациясидан блокада бекор қилинмагунча АҚШ билан музокараларга рози бўлмасликни талаб қилмоқда. Шу билан бирга, CNN манбаларига таяниб, Исломобод шаҳрида АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар 22 апрелга режалаштирилгани хабар қилинган, аммо бу ҳали расман тасдиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш ҳақида буйруқ берганди. Унинг айтишича, Покистон раҳбарияти воситачилик қилиб, АҚШдан Эронга зарбаларни вақтинча тўхтатишни сўраган. Шу сабаб Трамп АҚШ Қуролли кучларига Ҳормуз бўғозидаги блокадани давом эттириш, жанговар тайёргарликни сақлаб туриш ва музокаралар якунига қадар сулҳни узайтиришни буюрган.
Live
Барчаси