АҚШ бизнинг мағлубиятимизни истаяпти – Тареми

Спорт

image

Эрон терма жамоаси сардори Меҳди Тареми ЖЧ сўнгги тур баҳсидан кейинги матбуот анжуманида FIFA’нинг вазиятни бошқаришини танқид қилиб, АҚШга кириш визаси берилмаган 11 нафар жамоа расмийси масаласини эслатди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Таремининг айтишича, бу турнир аввал бошдан низо ва муаммолар билан бошланган.

“Бошиданоқ бу муаммоли Жаҳон чемпионати бўлди. FIFA бу ердаги барча муаммоларни ҳал қилиши керак эди, аммо афсуски, бу масалани турнир бошланганидан бери ҳал қила олмади. Жаноб Инфантино биринчи ўйиндан кейин кийиниш хонамизга келиб: “Бу ҳали бошланиши”, деганди. Бироқ эртага гуруҳ босқичи тугайди, бизда эса логистика ходимларимиз йўқ, чунки улар виза ололмади. Бу қандай бўлиши мумкин?” деган Тареми.

Ундан АҚШ ва FIFA Эроннинг турнирни тарк этишини истаяптими, деб сўралганда, футболчи шундай бўлиши мумкинлигини инкор қилмаган.

“Бу ерда биз ҳамма нарсага қарши курашишимизга тўғри келяпти. Одамлар нима ўйлаётганини билмайман, аммо бизнинг нуқтаи назаримиздан қараганда, ҳа, менимча, улар шундай бўлишини истайди”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон жамоаси гуруҳ босқичида Миср билан драматик дуранг ўйнаганди. Учрашувнинг қўшимча дақиқаларида Шўжа Халилзода киритган гол офсайд сабаб бекор қилинди, Саид Эзатоллаҳининг бош билан йўллаган зарбаси эса тўсинга тегди. Шу боис жамоа нафақат натижадан, балки турнир давомидаги бошқа ҳолатлардан ҳам норози бўлиб қолган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг