АҚШ биринчи хоними коронавирусга тест топширди
Олам
−
24 Март 2020
5836AҚШ Президенти Дональд Трамп рафиқаси Мелания Трампнинг коронавирусни аниқлаш учун топширган тест натижалари салбий чиққанини маълум қилди.
"У жуда зўр иш қилди. Салбий [натижа]”, деди Aмерика раҳбари.
Аввалроқ, Трампнинг ўзи жорий йилнинг 14 март куни тест синовидан ўтганди. Америка раҳбарининг натижалари ҳам салбий чиққанди.
Маълумот ўрнида, айни дамда дунёда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 381 293 нафарни ташкил этяпти. 16 572 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 101 344 нафардан зиёд инсонлар коронавирусдан буткул соғайиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси