АҚШ билан савдо келишуви бўйича тўп Хитой майдонида – Оқ уй

Олам

image

Оқ уй матбуот котиби  Кэролайн Ливитт Президент Дональд Трамп Хитой билан божхона ва савдо келишувига очиқ эканини айтди. Бу ҳақда у кеча, 15 апрель куни Оқ уйдаги матбуот учун брифингда сўз очди.

“Тўп ҳозир Хитой майдонида. Хитой биз билан келишиб олиши керак, биз улар билан келишиб олишимиз шарт эмас”, деган Ливитт.

Оқ уй воизи Хитойнинг катталигидан ташқари бошқа мамлакатлардан фарқи йўқлигини таъкидлаган.

“Хитой бизда бор нарсани хоҳлайди – америкалик истеъмолчи; бошқача айтганда, улар бизнинг пулимизни хоҳлашади. Президент Трамп Хитой билан келишувга очиқлигини айтди, аммо Хитой АҚШ билан келишувга эришиши керак”, деди у.

Оқ уй матбуот котиби АҚШга қарши жавоб чораларини кўрмаган кўплаб давлатлар билан божхона ва савдо келишувлари бўйича музокаралар давом этаётганига ишора қилиб, АҚШ яқин орада баъзи давлатлар билан тариф келишувларини эълон қилишини қўшимча қилган.

Баъзи автоулов қисмлари экспортида мумкин бўлган солиқ имтиёзлари ҳақидаги хабарлар ҳақида сўралганда, Ливитт Трампнинг ушбу тариф бўйича музокараларда мослашувчанлигини ва улар адолатли бўлса, ҳар қандай давлат билан музокаралар олиб боришга тайёр эканлигини таъкидлади.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо қарама-қаршилиги

Хитой АҚШ тарифларини оширишга жавоб берган ва кўзгу чораларини кўрган биринчи давлат бўлди. Икки давлат ўртасидаги тариф зиддияти натижасида АҚШ Хитой товарларига бож тўловларини 145 фоизга, Хитой эса Америка товарларига бож тўловларини 125 фоизга оширди.

Вашингтон маъмурияти бошқа мамлакатларга қарши жавоб тарифларини 90 кунга кечиктирди, Хитойга қарши тарифлар эса кучга кирди.

Трамп кейинроқ смартфонлар, ноутбуклар, қаттиқ дисклар, компьютер процессорлари ва чиплар каби баъзи технологик маҳсулотлар қўшимча тарифлардан озод қилинишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой бож савдо уруши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг