АҚШ Беларусдаги намойишларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди
Олам
−
28 Октябрь 2020
4997Қўшма Штатлар Беларусдаги намойишчиларни қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Морган Ортагус Twitter’даги ўз саҳифасида маълум қилди.
“Америка Қўшма Штатлари ва бутун дунё Беларусь халқи билан бирдамдир. Улар шафқатсиз қатағонлар олдида ажойиб жасорат ва куч кўрсатишди”, деб ёзган Давлат департаменти вакили.
У Америка томони намойишчиларнинг қонуний интилишларини қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.
Авалроқ, Россия айни вақтда Беларусдан бўлаётган вазиятга бошқалар қатори томошабин бўлиб қолавериши ҳақида Кремлнинг расмий вакили Дмитрий Песков Беларусдаги норозилик намойишлари билан боғлиқ вазиятда Президент Александр Лукашенкога маслаҳат беришдан бош тортган ҳолда айтиб ўтди.
Жорий йилнинг 25 октябрь куни Беларусдан йирик намойишлар бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, Мухолифат Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб деб билган Светлана Тихановская мамлакатда 26 октябрь куни умуммиллий иш ташлаш бошланишини эълон қилди.
LiveБарчаси