АҚШ ақл ўргатгунча, ўзининг ядро сиёсати билан шуғуллансин – Россия

Олам

image

Қўшма Штатлар бошқа давлатларнинг хавфсизлиги ва манфаатларини ҳисобга олмасдан ҳаракат қилишда давом этмоқда, бу эса ядровий хавфларнинг кучайишига олиб келади. Бу ҳақда Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси Telegram-каналида хабар қилди.

“Бугунги кунда Қўшма Штатлар бошқа давлатларнинг хавфсизлиги ва манфаатларини ҳисобга олмасдан ҳаракат қилишда давом этмоқда, бу эса ядровий хавфларнинг ошишига ҳисса қўшмоқда. Украина инқирози контекстида Россия билан гибрид қарама-қаршиликни давом эттириш бўйича Американинг қадамлари олдиндан айтиб бўлмайдиган кескинлашув ва ядровий кучларнинг тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашуви билан тўла", дея огоҳлантирган россиялик дипломатлар. 

Қайд этилишича, бу Вашингтоннинг ўн йиллар давомида қурол назорати ва қуролларни тарқатмаслик тизимини атайлаб қулаши контекстида содир бўлмоқда. 

“Қўшма Штатларнинг Ўрта ва узоқ масофаларга мўлжалланган ядровий кучлар тўғрисидаги шартномадан бир томонлама чиқиши ва Очиқ осмон шартномасида иштирок этишдан воз кечиши шаффофлик ва ядровий қуролларни назорат қилиш режимларига жиддий зарба бўлди”, дея қўшимча қилган дипломатлар.

Шунингдек, элчихона (АҚШ) маъмуриятининг Россиянинг ҳаракатлари гўёки масъулиятли ядровий давлат мақомига тўғри келмаслиги ҳақидаги кенг қамровли риторикасини пайқаганини таъкидлаган.

“Мамлакатимиз ядровий давлат сифатида ўз мажбуриятларини виждонан бажармоқда ва ядровий хавфларни камайтириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширмоқда. Россия ташаббуси билан икки томонлама даражада ва “Бешлик” форматида ядро урушига йўл қўйиб бўлмаслиги тамойили яна бир бор тасдиқланган.

СҲҚҚЧ шартномаси (Стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш чора-тадбирлари тўғрисидаги шартнома – таҳр.) максимал беш йил муддатга узайтирилди. Стратегик барқарорлик бўйича Вашингтон томонидан жорий йилнинг февраль ойида “музлатиб қўйилиши” олдидан муваффақиятли ривожланиб келган мулоқот қайта тикланди. 

Шу фонда айниқса, 1945 йилда Хиросима ва Нагасакида тинч аҳолини атом бомбасига учратган мамлакатдан масъулиятсизликка оид бундай айбловларни эшитиш ғалати”, дейди дипломатлар.

Шу билан бирга, Россия элчихонаси Вашингтонга, дунё тартиби ҳақидаги қарашлари АҚШники билан тўғри келмайдиган давлатларга асоссиз айбловлар қўйиш ўрнига ўзининг ядро сиёсатига чуқурроқ назар ташлашни таклиф қилган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Россия ядро

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг