АҚШ Афғонистондан 7 миллиард долларни ўғирлади – Путиннинг вакили “Толибон”нинг талабини қўллаб чиқди

Олам

image

Россия Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон” ҳаракатининг АҚШ томонидан музлатилган афғон активларини қайтариш ҳақидаги талабини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда бугун, 26 июль куни Россия Федерацияси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов Тошкентда ўтган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференциясида маълум қилди.  

“Мен Афғонистонга тегишли бўлган, музлатиб қўйилган, аммо АҚШ томонидан ўғирланган етти миллиард долларни сўзсиз, сўзсиз қайтаришни талаб қилган ташқи ишлар вазири [Амирхон] Муттақини чин дилдан қўллаб-қувватлайман”, дейди Кабулов.  

Унинг фикрича, резиденти кунига 1 доллардан кам даромад оладиган мамлакатдан 7 миллиард доллар ўғирлаш жиноят ҳисобланади. 

“Худди шу нарса Жаҳон банки ҳисобидаги Афғонистоннинг музлатилган 2,5 млрд доллар гуманитар ёрдамига ҳам тааллуқли. Кейин улар иккиюзламачилик билан уни блокдан чиқариб, қисмларга бўлиб, афғонларга қайтаряпти, бу аблаҳлик.", дейди у. 

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон Марказий банкини Вашингтон томонидан тайинланган директор бошқариши ҳақидаги талабни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. 

“Бу халқаро ҳамжамиятнинг фикри эмас, мен буни Россия Федерацияси вакили, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида айтаман. Ва биз бу фикрда ёлғиз эмасмиз”, дея таъкидлаган Россия Президентининг махсус вакили.

Эслатиб ўтамиз, конференцияда иштирок этган Афғонистондаги муваққат ҳукумат ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақи Қўшма Штатларни хорижий банкларда блокланган афғон активларига тақиқни олиб ташлашга чақирди. Бу, унинг фикрича, Афғонистоннинг иқтисодий тикланиши учун жуда ижобий бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Замир Кабулов

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар