АҚШ аҳолисининг ярми коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
Олам
−
07 Август 2021
4085Америкаликларнинг ярми коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмланди. Бу ҳақда Оқ уйнинг пандемия статистикаси бўйича директори доктор Сайрус Шаҳпар ўзининг Twitter саҳифасида хабар берган.
“7 кун ичида ўртача эмланганлар сони ўтган ҳафтага нисбатан 11 фоизга, охирги 2 ҳафтада эса 44 фоизга ошди. Ҳозирда америкаликларнинг 50 фоизи (барча ёшдагилар) тўлиқ эмланган”, деган у.
Баъзи штатларда коронавирусга қарши эмланган америкаликларнинг ҳар бирига 100 доллардан берилади. Бундан ташқари, АҚШ Президенти Жо Байденнинг сўзларига кўра, кичик ва ўрта бизнес ўз ходимларига эмлаш учун пулли дам олиш вақтини берганига тўлиқ компенсация олади.
Бундан олдин, Байден COVID-19 га қарши эмланганлар учун 100 доллар тўлашни таклиф қилганди. Ўша пайтда мамлакатда 160 миллиондан ортиқ одам эмланган эди.
Бундан ташқари, Америка расмийлари фуқароларни бошқа йўллар билан ҳам эмлашга ундаган. Жорий йилнинг май ойи охирида Огайо штатида яшовчи Эбигейл Бугенске коронавирус инфекциясига қарши эмланганлар орасида биринчи лотерея ғолиби бўлган ва 1 миллион доллар ютиб олган.
Аввалроқ, АҚШ дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатларига 110 миллион дозадан ортиқ COVID-19 вакциналарини хайрия қилгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь