АҚШ ҳусийларнинг 6 та дронини йўқ қилди
Олам
−
27 Июль
3470Америка Қўшма Штатлари Яман ҳусийларининг олтита дронини йўқ қилди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Билдирилишича, сўнгги 24 соат ичида АҚШ кучлари Яман қирғоқлари яқинида учта учувчисиз ерусти аппаратини йўқ қилди.
“Йўқ қилинган қуроллар минтақадаги тижорат кемаларига тўғридан тўғри хавф туғдиради”, дея қайд этади CENTCOM.
Шунингдек, қўмондонлик Қўшма Штатларнинг ҳаракатлари навигация эркинлигини ҳимоя қилиш ва халқаро сувлар хавфсизлигини оширишга қаратилганини қўшимча қилди.
Маълумот учун, АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги ҳусийлар назоратидаги ҳудудларга зарба беришни бошлаганидан сўнг, ҳусийлар бу мамлакатлардан келган барча кемаларга ҳужум қилишга ваъда беришди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ироқ ғарбидаги америкалик ҳарбийлар жойлашган Айн ал-Ассад авиабазаси ракеталардан ўққа тутилганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси