АҚШ ҳар кун 100 000 фуқарони коронавирусга қарши тестдан ўтказишни бошлади
Олам
−
31 Март 2020 4552 1 дақиқа
Қўшма Штатлар коронавирусга қарши 1 миллион кишини тестдан ўтказди. Айни вақтда ҳар куни 100 минг одам текширилмоқда. Бу ҳақда AҚШ соғлиқни сақлаш вазири Aлекс Aзар маълум қилмоқда.
“Биз ҳар куни 100 минг одамни тестдан ўтказаяпмиз”, деди Азар Оқ уйда ўтган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, ушбу тест синовлари жараёни кўлами бўйича АҚШ тарихида илк бор кузатилмоқда. Азарнинг аниқлик киритишича, Қўшма Штатлар коронавирусни аниқлайдиган 20 хил тестга эга.
AҚШ расмийлари эпидемиянинг дастлабки босқичларида тестларнинг етарли эмаслиги учун танқид остига олинган эди. Тахминан 10 кун олдин кунига ўтказилган тестлар сони мингдан ошмаётган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга 164 253 нафар одам чалинди. 5506 бемор шифо топган бўлса, 3512 киши вафот этди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь