Мирзиёев Путин билан Сурия ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

Олам

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 декабрь куни россиялик мавқедоши Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

"Етакчилар Сурия ва Украина атрофидаги мавжуд вазият юзасидан ҳам фикр алмашди", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Путин телефон орқали 3 декабрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан Суриядаги вазиятни, бугун, 11 декабрда эса Венгрия Президенти Виктор Орбан билан Украинадаги урушни муҳокама қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг