Агар Зеленский учрашмоқчи бўлса, Москвага келсин – Лавров

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мамлакат Украинадаги урушни тўхтатмаган ҳолда музокараларга тайёр эканини, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийни музокаралар учун Москвага келиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Лавров Нью-Деҳлида бўлиб ўтаётган BRICS саммити доирасидаги баёнотларида сўз очди.

“Агар Владимир Зеленский учрашмоқчи бўлса, Москвага келсин, деган Россия Ташқи ишлар вазири.

Лавров Россия музокараларга тайёр эканини, бироқ улар ўтказилаётган даврда Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш режаси йўқлигини билдирган.

“Ҳа, албатта. Биз боришимиз керак. Учрашишимиз, гаплашишимиз ва қарорлар қабул қилишимиз керак. Гап сўзларда эмас. Унга мен нима дейишим ёки у менга нима демоқчи экани муҳим эмас. Фақат натижа муҳим”, деган бунга жавобан Зеленский.

Бироқ Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Зеленскийнинг жорий йил декабрда бўлиши режалаштирилган Майамидаги G20 саммитида учрашиш таклифини рад этган. Унинг айтишича, Путин ва Зеленскийнинг G20 саммитида учрашиши “имконсиз”. Песков музокаралар фақат Москвада ўтказилиши мумкинлигини таъкидлаган. 

Маълумот учун, Зеленский ва Путин Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланган 2022 йил февраль ойидан бери шахсан учрашмаган. Путин, шунингдек, 2019 йилдан бери G20 саммитларида шахсан иштирок этмаган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокараларини қайта тиклаш бўйича АҚШ воситачилигидаги саъй-ҳаракатлар ҳам кучайган. Жорий ой бошида АҚШ Президенти Дональд Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Москва ҳамда Киевга бориб, урушни якунлаш бўйича музокараларни қайта жонлантиришга уринган.

Бироқ “Financial Times” нашри кейинчалик АҚШ вакилларининг Москва ва Киевга ташрифлари сезиларли натижа бермаганини хабар қилган. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг