Африка кубоги финалчилари аниқ бўлди

Спорт

image

Африка миллий терма жамоалари ўртасидаги қитъа чемпионатининг ҳал қилувчи финал учрашувида иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди. Финалда Марокаш ва Сенегал терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Дастлабки ярим финал учрашувида Марокаш терма жамоаси Нигерия билан 120 дақиқа давом этган голсиз дурангдан сўнг пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Иккинчи ярим финал баҳси Танжердаги “Стад Ибн-Батута” стадионида бўлиб ўтди. Унда Сенегал терма жамоаси Садио Маненинг ягона голи эвазига Мисрни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг финал босқичига йўл олди.

Шу тариқа, Марокаш ва Сенегал терма жамоалари Африка кубоги финалида ўзаро баҳс олиб боради. Бронза медали учун учрашув жорий йилнинг 17 январь куни, турнирнинг ҳал қилувчи финал баҳси эса 18 январь кунига белгиланган.
Маълумот учун, мусобақанинг амалдаги чемпионлиги Кот-д’Ивуар терма жамоасига тегишли.


Мақола муаллифи

Теглар

Марокаш Сенегал Африка кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг