Афғонистондан қуролланган неча киши Ўзбекистонга кирди?

Жамият

image
Дунё АҚШ мағлубиятидан сўзламоқда. Афғонистон “Толибон”га қолдими? north_east

Дунё АҚШ мағлубиятидан сўзламоқда. Афғонистон “Толибон”га қолдими?

Қўшни Афғонистон Ислом Республикасидан Ўзбекистон Республикаси чегарасини бузиб ўтган ҳарбий ва қуролланган шахсларнинг сони умумий ҳисобда 150 га етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бугун, 12 июль куни ОАВ учун брифингда маълум қилди.

“23 июндан бошлаб бир неча бор афғон ҳарбийлари ва қуролланган шахслари Ўзбекистон чегарасини ноқонуний бузиб ўтмоқчи бўлган. Шу кунга қадар уларнинг умумий сони 150 га етди. Тегишли тергов ва суриштирув ишлари олиб борилганидан кейин уларнинг барчаси халқаро қонунчиликка мувофиқ, ўз ватанига қайтариб юборилди”, дейди Шерзод Асадов. 

Эслатиб ўтамиз, афғонистонлик ҳарбийларнинг биринчи марта Ўзбекистонга қочиб ўтиши жорий йилнинг 23 июнь куни юз берди. Ўшанда 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Афғонистоннинг Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 26 ва 27 июнь кунлари яна юқоридаги ҳолат такрорланиб, мос равишда 3 ва 44 нафар афғон ҳарбийлари чегарани бузиб Ўзбекистон ҳудудига кириб келган. 

Қайд этиш керакки, Афғонистон ҳарбийларининг чегарани бузиб, нафақат Ўзбекистон, балки бошқа қўшни давлатларга ҳам кириб бориши мамлакатда фаоллашиб қолган “Толибон” ҳаракати билан боғлиқ. Гап шундаки, толиблар Афғонистон туманларини бирин-кетин эгалламоқда. Айни вақтда улар мамлакатнинг 85 фоизини назорат қилаётганини таъкидламоқда. Бунга эса ҳукумат қўшинлари қаршилик кўрсатяпти ва вақти келса, юқоридаги ҳолатлар каби қўшни Республикаларга ҳам қочиб ўтишга мажбур бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1324

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг