Афғонистондаги зилзилада аёлларга ёрдам берилмади - NYT

Олам

image

Афғонистонда юз берган кучли зилзиладан кейин кўплаб қутқарувчилар эркакларга ёрдам кўрсатган, бироқ аёлларга ёрдам бермаган. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Нашрга кўра, бунга аёллар ва қариндош бўлмаган эркаклар ўртасида жисмоний алоқага қатъий тақиқ сабаб бўлган. Оқибатда кўплаб аёлларга тиббий ёрдам кўрсатилмаган, ҳатто айримлари вайроналар остида қолиб кетган.

Газетанинг гувоҳларга таяниб ёзишича, “Толибон” ҳатто фавқулодда вазиятларда ҳам қатъий риоя қиладиган маданий қоидалар туфайли эркаклар аёлларни вайроналардан чиқаришга журъат этолмаган. Фақат аёллар бошқа аёлларга ёрдам бера олади, бироқ улар етиб келгунча айрим жароҳатланганлар ҳалок бўлган, қон йўқотган, вайроналар остида қолиб кетган. Масалан, Кунар вилоятининг Андарлуккак қишлоғида тезкор гуруҳ яраланган эркаклар ва болаларни олиб чиқиб, уларнинг яраларини боғлаган, лекин қон кетаётган аёллар ва қизларни четга суриб қўйган.

Бир кўнгиллининг айтишича, эркак тиббий гуруҳ аъзолари аёлларни вайроналар остидан чиқаришни истамаган, оқибатда улар бошқа қишлоқлардаги аёлларнинг келишини кутишга мажбур бўлган. 

“Толибон” бошқарувидаги cоғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Шараффат Заман ҳам зилзила ҳудудларида аёл тиббиёт ходимлари етишмаётганини тан олган, бироқ Кунар, Нангарҳор ва Лагман вилоятларида аёл шифокор ва ҳамширалар сони кўп бўлиб, улар зилзила қурбонларига ёрдам бераётгани ҳақида маълумот берган.

Қайд этиш жоиз, Афғонистонда 1 сентябрга ўтар кечаси 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди. Қолаверса, ундан кейин 5,2 ва 4,7 магнитудали икки такрорий силкиниш кузатилган. Зилзиланинг эпицентри Жалолобод шаҳридан шарқда, тахминан 27 километр узоқликда жойлашган. Ҳодиса оқибатида 2,2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 3,6 мингдан зиёди эса жароҳат олган. https://qalampir.uz/news/afgonistondagi-zilzila-k-urbonlari-2-2-mingdan-oshdi-123745

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Афғонистонда содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати раҳбариятига ҳамдардлик билдирганди. Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, бағрикенглик ва ҳамдардлик рамзи сифатида Кунар ва Нангарҳор вилоятлари аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди. Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатилаётган бундай инсонпарварлик ёрдами учун чуқур миннатдорлик изҳор этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг