Афғонистондаги энг йирик хорижий банк мамлакатни тарк этди

Олам

−

image

Покистоннинг Bank Alfalah банки Афғонистондаги 20 йиллик фаолиятини якунлаб, мамлакатдаги банк бизнесини маҳаллий Ghaznfar Bank’ка ўтказди. Бу ҳақда “Ariana News” хабар берди.

Қайд этилишича, битим жорий йилнинг 5 ноябрь куни якуний келишувлар имзоланиб, Покистон Давлат банки ва Афғонистон Марказий банки (Da Afghanistan Bank) томонидан тегишли рухсатлар олинганидан сўнг амалга оширилган.

Ушбу битим доирасида Bank Alfalah Афғонистондаги банк фаолиятини ва маҳаллий бизнесини Ghaznfar Bank’ка сотган ҳамда топширган.

Банк акциядорларга йўллаган билдиришномасида Афғонистондаги банк операцияларини тўхтатганини маълум қилган. Шунингдек, мамлакатдаги филиалларини амалдаги қонунчилик ва тартиб-қоидаларга мувофиқ ёпиш жараёнини якунлаши айтилган.

Маълумот учун, Bank Alfalah Афғонистондаги фаолиятини 2005 йилда Кобул шаҳрида бошлаган. Банк анъанавий ва исломий банк хизматларини кўрсатиб келган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг