Афғонистонда жума намози вақтидаги портлашда неча киши ўлгани маълум бўлди
Олам
−
15 октябр 2021 6782 1 дақиқа
Аввалроқ, Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги Биби-Фотима масжидида теракт содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодисада 7 киши ҳалок бўлганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужумни тўрт киши уюштирган. Улардан уч нафари ўзини-ўзи портлатган, бири эса масжид ташқарисидаги соқчиларга қарата ўқ узган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Нашр манбасига кўра, воқеа бугун, 15 октябрь куни жума намози пайтида содир бўлган.
Портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 70 нафарга етган. Жароҳатланганларнинг умумий сони маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир ҳафта олдин 8 октябрь куни жума намози вақтида Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жойлашган шиа масжидида ҳам портлаш юз берганди. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Live
БарчасиТуркияда F-16 ҳалокатга учради
12 август