Афғонистонда яна масжидда портлаш содир бўлди
Олам
−
15 Октябрь 2021
7866Бугун, 15 октябрь куни Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги Биби-Фотима масжидида портлаш содир бўлди. Шиалар масжидида террорчи ўзини портлатган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Вазиятдан хабардор маҳаллий манбанинг маълум қилишича, кўп одамлар ўлган ва яраланган. Портлаш ҳудкуш-террорчи томонидан уюштирилган”, дейилади хабарда.
Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 7 киши ўлган, 13 киши жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир ҳафта олдин, 8 октябрь куни Афғонистоннинг Қундуз вилоятида жойлашган шиалар масжидида портлаш юз берганди. Бунинг оқибатида 120 киши ҳалок бўлиб,150 киши яраланган.
LiveБарчаси