Афғонистонда яна масжидда портлаш содир бўлди

World

image

Бугун, 15 октябрь куни Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги Биби-Фотима масжидида портлаш содир бўлди. Шиалар масжидида террорчи ўзини портлатган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Вазиятдан хабардор маҳаллий манбанинг маълум қилишича, кўп одамлар ўлган ва яраланган. Портлаш ҳудкуш-террорчи томонидан уюштирилган”, дейилади хабарда.

Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 7 киши ўлган, 13 киши жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир ҳафта олдин, 8 октябрь куни Афғонистоннинг Қундуз вилоятида жойлашган шиалар масжидида портлаш юз берганди. Бунинг оқибатида 120 киши ҳалок бўлиб,150 киши яраланган.


Tags

Rate Count

378

Rating

3

Rate this article

Share with your friends