Афғонистонда совуқ туфайли ҳалок бўлганлар сони 124 кишига етди
Олам
−
25 Январь 2023
7349Сўнгги икки ҳафта ичида Афғонистонда аномал совуқ туфайли 124 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC нашри “Толибон” ҳукумати вакилларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, бу охирги ўн йил ичида мамлакатдаги энг совуқ қиш ҳисобланади. Кучли қор ёғиши туфайли кўплаб ҳудудлар ташқи дунёдан бутунлай узилиб қолган.
Тоғли ҳудудлар аҳолисига ёрдам бериш учун юборилган ҳарбий вертолётлар қўна олмаяпти. Маълумотларга кўра, яқин ўн кун ичида ҳаво исиши кутилмоқда, бироқ расмийлар қурбонлар сони ортиб бораётганидан хавотирда.
“Совуқдан ҳалок бўлганларнинг аксарияти чўпонлар ёки қишлоқ аҳолиси. Улар тиббий ёрдам олиш имконига эга эмас эдилар. Биз ҳали ҳам тоғли ҳудудларда қолаётганлардан хавотирдамиз. Тоғлардан ўтувчи йўлларнинг аксарияти қор туфайли ёпилган. У ерда машиналар тиқилиб қолади, йўловчилар паст ҳароратда ҳалок бўлишади”, дейди Табиий офатларни бошқариш вазири, мулла Муҳаммад Аббос Охунд.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь