Афғонистонда совуқдан ҳалок бўлганлар сони 104 кишига етди
Олам
−
23 Январь 2023
6780“Толибон” ҳукумати Афғонистоннинг 16 вилоятида аномал сувуқ туфайли 104 нафар киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда “Тolonews” телеканали хабар берди.
Норасмий манбаларга кўра, аномал совуқда 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Қурбонларнинг аксарияти болалардир. Энг кўп қурбонлар Жаузжон, Бадахшон, Сарпол, Фарёб, Бадахшон ва Бодғис вилоятларида тўғри келган.
Шунингдек, ноқулай об-ҳаво сабабли Афғонистонда салкам икки йил ичида 50 та турар-жой вайрон бўлган, 70 мингдан ортиқ чорва моллари нобуд бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда қаттиқ совуқ ва қор туфайли ҳалок бўлганлар сони 70 кишига етганини маълум қилган эдик.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь