Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Жамият
−
08:18 1806 1 дақиқа
Бугун, 1 октябрь куни Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 06:29 да юз берган. Зилзила магнитудаси 5, чуқурлиги 128 километр. Зилзила эпицентри Афғонистоннинг Бағлон вилоятида, Тошкентдан 589 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Зилзила координаталари: 35,99 даража шимолий кенглик, 68,56 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 2 балл, 180 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилганди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь