Афғонистонда сирли касаллик авж олмоқда
Олам
−
25 Сентябрь
15341Афғонистоннинг Парвон вилоятида номаълум касаллик авж олиши ортидан хавотир кўпаймоқда. Бу ҳақда “Ariana News” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, сўнгги тўрт кун ичида Парвоннинг Шинвар туманидаги Дара Кашфон ҳудудининг 500 дан ортиқ аҳолиси номаълум вирусни юқтирган. Вилоят губернатори матбуот котиби Ҳикматуллоҳ Шомим ҳам буни тасдиқлаган.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги тўрт кун ичида Парвоннинг Шинвар туманидаги Дара Кашфон ҳудудининг 500 дан ортиқ аҳолиси ушбу касалликка чалинган ва уларнинг сони ортиб бормоқда.
“Ушбу касаллик туфайли икки киши вафот этган, яна 50 киши оғир аҳволда”, дейди маҳаллий расмийлар.
Қайд этилича, соғлиқни сақлаш гуруҳлари касалликдан энг кўп зарар кўрган ҳудудга етиб борган ва вирусни юқтирган одамлардан қон намуналари олган.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси касалликнинг аломатлари жисмоний ногиронлик, кучли мушак оғриғи, кучли диарея ва иситма эканини маълум қилган.
Қўшимча тафсилотлар келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон ғарбида 15 киши номаълум касаллик оқибатида ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси