Ҳиндистонда 15 киши номаълум касалликдан вафот этди

Олам

image

Ҳиндистон ғарбида 15 киши номаълум касаллик оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Hindustan Times” хабар берди.

“Гужарат штатининг Кач туманидаги Лакхпат шаҳрида сирли иситмадан вафот этганлар сони саккиз кун ичида 15 кишига етди, расмийлар касаллик сабабини ҳали аниқлай олмади”, дейилади хабарда.

Нашрнинг ёзишича, 3-10 сентябрь оралиғида камида ўн киши, жумладан, болалар номаълум касаллик оқибатида вафот этган. Кейинроқ эса, камида яна беш кишининг ўлими тасдиқланган. Маҳаллий ҳукумат вакиллари таҳлиллар ҳозирча H1N1 гриппи вируси, чўчқа гриппи, Қрим-Конго геморрагик иситмаси, безгак ва дангга иситмаси эҳтимоли истисносини маълум қилди. Шунингдек, номаълум иситма юқумли касаллик эмаслиги қайд этилди. 

Расмийларга кўра, касалликдан вафот этганлардан олинган 11 та намуна таҳлил учун Махараштра штатининг Пуна шаҳридаги Миллий вирусология институтига юборилган ва натижалар бир-икки кун ичида чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг икки штатида аҳоли шарқий от энцефалити тарқалиши сабабли кечки пайт уйларини тарк этмасликка чақирилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон номаълум касаллик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг