Афғонистонда очлик 20 йиллик урушдан кўра кўпроқ одамни қурбон қилиши мумкин

Олам

image
0:00
0:00
download

Афғонистонда давом этаётган очарчилик мамлакатда сўнгги 20 йилда давом этган урушдан кўра кўпроқ одамни қурбон қилиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро инқироз гуруҳи ноҳукумат ташкилоти хабар берди. 

Агар халқаро ҳамжамият Афғонистонни қўллаб-қувватламаса, бу мамлакатда қашшоқлик ва очликдан ўлаётганлар сони сезиларли даражада ошади, дейилади хабарда. 

Афғонистонда сўнгги ойларда юзага келган иқтисодий инқироз натижасида қўшимча 1 миллион киши озиқ-овқат таъминотидан маҳрум бўлди ва совуқ ҳаво яқинлашар экан, гуманитар инқироз ҳалокатли миқёсда бўлади. 

“Мамлакатдаги иқтисодий инқироз сабаби Афғонистонга хорижий ёрдамнинг тўхтатилишидир”, дейилади ҳисоботда. 

Шу муносабат билан ХИГ жаҳон ҳамжамиятини “Толибон” ҳаракати билан ҳамкорлик қилишга чақирди. 

“Акс ҳолда очарчилик, миграция, террорчилик таҳдидлари, наркотик моддалар савдосининг хавфли оқибатлари билан муросага келишга тўғри келади”, дея огоҳлантирди ташкилот. 

Афғонистонда ҳокимият “Толибон” томонидан қўлга киритилгач, бу давлатга халқаро ёрдам кўрсатиш тўхтатилди. 

Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва АҚШ Федерал захира тизими ҳам Афғонистоннинг халқаро фондларга киришини тўхтатган. 

АҚШ маъмурияти Афғонистон ҳукуматининг Америка банкларидаги захираларини музлатиб қўйди. 

БМТ маълумотларига кўра, Афғонистонда 22,8 миллионга яқин одам, яъни аҳолининг ярмидан кўпи қиш ойларида қаттиқ озиқ-овқат танқислигини бошдан кечиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг