Афғонистонда қолган АҚШ қуролларини сотиш тақиқланган – “Толибон”

Олам

image

АҚШ томонидан Афғонистонда қолдирилган Америкада ишлаб чиқарилган қуроллар омборларда сақланади, уларни сотиш эса тақиқланади. Бу ҳақда бугун, 10 июль куни мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати  вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.

“АҚШдаги бир қатор одамларнинг “Афғонистон Ислом Амирлиги” (“Толибон” қўллаган давлат номи) Америка қўшинлари томонидан қолдирилган қурол ва ўқ-дориларни сотгани ҳақидаги баёнотлари ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳақиқат шундаки, чет эл қўшинлари чиқариб юборилиб, “Амирлик” ташкил этилган пайтдан бошлаб барча қурол-яроғ, техника ва транспорт воситалари мамлакат омборлари ва заҳираларида сақлана бошлаган, уларни кўчиришга ёки сотиш учун ҳеч кимга рухсат берилмайди”, деган Мужоҳид.

Маълумот учун, шу йилнинг март ойи бошида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Вашингтон чеккасида Республикачилар партияси консерватив доираларининг йиллик конференциясида нутқ сўзлаб, “Толибон” Афғонистонда қолдирилган Америкада ишлаб чиқарилган қуролларни, жумладан Apache вертолётларини Россия ва Хитойга сотаётганини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ Толибон қуроллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг