Афғонистонда COVID-19 га бир кунда рекорд даражада одам чалинди

Олам

image

Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 2 мингдан ошди. Бугун, 30 апрель куни пандемия бошланганидан бери мамлакатда энг кўп бемор аниқланди – кунига 232 нафар. Бу ҳақда мамлакат соғқлини сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Афғонистон ССВ вакили Воҳидулла Майяранинг сўзларига кўра, ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 2171 кишини ташкил этмоқда. Коронавирусга чалиниш ҳолати кўпроқ пойтахт Қобулда қайд этилган – 573. Мамлакат бўйлаб умумий ҳисобда 64 киши вафот этган.

Майяра бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситаларини “салбий хабарларни тарқатишни тўхтатишга” ва мамлакатнинг шифокорларини маънавий қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган «ижобий ва мотивацион» хабарларни нашр этишга ҳаракат қилишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Афғонистонда

Баҳолаганлар

547

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг