Афғонистонда коронавирус қурбонлари сони ошаётгани айтилди
Олам
−
16 Июнь 2020
5482Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 26 мингдан ошди. 500 га яқин бемор эса инфекциядан зарарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Tolo News” телеканали хабар бермоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бугунгача Афғонистонда 26 310 киши коронавирус билан касалланган, 491 нафар бемор COVID-19 дан вафот этган.
Сўнгги 24 соат ичида шифокорлар 793 та янги ҳолатни ва 13 та ўлимни қайд этишди.
Таъкидланишича, бутун вақт давомида 5,5 мингдан ортиқ одам соғайиб кетган.
“Мамлакатда коронавирусдан ўлим ҳолатлари ўтган ойга нисбатан сезиларли ошган. Вафот этганларнинг аксарияти кекса ёшдаги ва турмуш тарзи оғир аҳоли орасида кўп қайд этилмоқда”, дейилади Афғонистон ССВ маълумотида.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь