Коронавирус Афғонистон Президенти саройига ғайриоддий усулда кириб борди

Олам

image

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани саройида ишлайдиган камида 20 нафар амалдор коронавирусга чалинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, юқумли касаллик саройга ҳукуматнинг бошқа бир департаментидан юборилган ҳужжатлар орқали кириб келган. “Баъзи ходимлар тест синовлари натижалари ҳали олинмаган пайтда Президент маъмурияти биносида ишлайверган. Биз уларни ва уларнинг оилаларини яккалаб қўйишга мажбур бўлдик. Инфекцияни юқтирганлар сони анча кўп бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.

Давлат раҳбари Ғанининг расмий вакили Содиқ Содиқийнинг айтишича, Афғонистон фуқаролик хизмати бўйича комиссияси  давлат хизматчиларига уйда қолишни буюрган ва мамлакатда чеклов чоралари май ойининг ўрталарига қадар яна уч ҳафта узайтирилишини маълум қилган.

Айни дамда 70 яшар Ашраф Ғани амалдорлар ўртасида касалликнинг ортиши сабаб ўз ходимлари билан рақамли алоқа воситалари орқали мулоқот қилишга мажбур бўлмоқда. Ҳукуматдаги манбанинг маълум қилишича, Ғани саломатлигидаги айрим муаммолар сабаб ходимлар билан алоқани чеклаган, кўпгина учрашувлар видеоконференциялар орқали ўтмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Афғонситонда коронавирусга 993 нафар одам чалинди. 131 бемор шифо топган бўлса, 32 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Афғонистонда

Баҳолаганлар

528

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг