Афғонистонда 25 метрлик қудуққа тушиб кетган бола ҳалок бўлди
Олам
−
18 Февраль 2022
10340Бугун, 18 февраль куни Афғонистоннинг Зобул вилоятида 25 метрлик қудуққа тушиб кетганидан кейин қутқарилган бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Толибон” сиёсий идораси вакили Анас Ҳаққоний маълум қилган.
“Афсуски, гўдак Ҳайдар бизни бутунлай тарк этди. Мамлакатимиз бугун яна катта фожиани бошдан кечирмоқда”, деб ёзган Ҳаққоний Twitter’да.
Маълумот ўрнида, чуқурга тушиб кетган бола 96 соат давом этган операциядан кейин қутқариб қолинган. У шифокорлар назоратида бўлган. Қайд этилишича, болани олиб чиқиш учун вертолётдан фойдаланилган. Уни сақлаб қолишга уринишларга қарамай, Ҳайдар ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида Шимолий Африка ҳудудида жойлашган Марокашда 30 метр (100 фут) чуқурликдаги қувурга тиқилиб қолган 5 ёшли Райён исмли болакай вафот этганди.
LiveБарчаси