Алвидо, Райён. Марокашда қувурга тиқилиб қолган 5 яшар бола вафот этди
Олам
−
06 Февраль 2022
23683Шимолий Африка ҳудудида жойлашган Марокашда 30 метр (100 фут) чуқурликдаги қувурга тиқилиб қолган 5 ёшли Райён исмли болакай вафот этди. Бу ҳақда Марокаш қироли Муҳаммад VI идораси маълум қилди.
“Қирол Муҳаммад VI қудуққа тушиб кетган марҳум бола Райённинг ота-онасига қўнғироқ қилиб, уларга ҳамдардлик билдирди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, қутқарувчилар болакайни 5 кун деганда қувурдан олиб чиқишга муваффақ бўлган. Уни дарҳол тез ёрдам машинаси олиб кетган. Операция жойида тез ёрдам машинаси ва тиббий вертолёт навбатчилик қилган.
Қутқарувдан бир неча соат олдин қувурга кислород ниқоби, озиқ-овқат ва сув туширилган, аммо Райён улардан фойдалана олгани ёки йўқлиги аниқ эмас.
Шанба куни маҳаллий телевидение қутқарувчилар қазиган туннелдан сариқ кўрпага ўралган болани олиб кетаётгани тасвирини намойиш этган.
Онанинг мухбирларга билдиришича, Райён жорий йилнинг 1 февраль куни маҳаллада ўйнаб юрган пайти қувурга тушиб кетган. Ушбу ҳодиса ҳақида унинг яқинлари қувурдан боланинг йиғи овози эшитила бошлагач, хабар топган ва дарҳол қутқарувчиларга мурожаат қилган.
РИА Новостига кўра, қутқарув операцияси маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларининг катта эътиборини тортган ва араб дунёсини чинакамига бирлаштирган. Ҳатто Марокаш билан дипломатик муносабатларни узган Жазоир оммавий ахборот воситалари ҳам ўз ўқувчиларини боланинг нажоти учун ибодат қилишга чақирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь