Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара сув тошқини туфайли ювилиб кетди

Жамият

image

Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара сув тошқини туфайли ювилиб кетди. Бу ҳақда Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматида энергетика ва сув ресурслари вазири вазифасини бажарувчи Абдулатиф Мансур маълум қилди.

Билдирилишича, Афғонистон билан Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги чегараларни белгилаш янги стратегия бўйича амалга оширилади.

“Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегараларимиз сув тошқинлари туфайли ювилиб кетди. Муҳими шундаки, биз ўтмиш чегараларини белгилаш бўйича муҳим ишларни амалга оширмоқдамиз”, дейди Абдулатиф Мансур.

Бироқ у чегараларни тиклаш бўйича янги стратегия қандай бўлишига аниқлик киритмади.

Шу билан бирга, Мансур Афғонистоннинг сув бошқаруви ва энергия ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёжини таъкидлаб, бу борада йирик тўғонларни қуриш, сув, шамол ва қуёш ресурсларидан фойдаланиш орқали ўзини ўзи таъминлашга эришишни мақсад қилганини айтган.

Шунингдек, Афғонистон расмийси сув ресурсларини бошқариш қўшни давлатларга зарар келтирмаслигини таъкидлаган.

“Бизнинг ҳеч бир ҳаракатимиз қўшниларимизга зарар етказишга қаратилмаган ва биз қўшниларимизга зарар етказиш учун ўзимизга тегишли улушдан кўпроқ сув сарфлаганимиз йўқ ва шундай қилиш ниятимиз ҳам йўқ”, дейди вазирлик катта маслаҳатчиси Фаруқ Аъзам.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Ўзбекистон чегара сув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made