Афғонистон ва Тожикистон ўртасида қуролли тўқнашув бўлди – ОАВ
Олам
−
30 Август 17500 2 дақиқа
Жорий йилнинг 24 август куни Афғонистоннинг Бадаҳшон вилояти Дованг ҳудудида Афғонистондаги “Толибон” Муваққат ҳукумати ва Тожикистон ҳарбийлари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда “Shana news” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, қуролли тўқнашув оқибатида бир нафар афғонистонлик ҳалок бўлган, тўрт нафари яраланган. Маҳаллий манбаларнинг маълумотига кўра, ҳодисагаАфғонистондаги хитойлик компаниялар томонидан фойдали қазилма ресурсларини олишга бўлган ҳаракатлар ва Панж дарёсининг йўлга қўйилиши сабаб бўлган.
“Shana news”нинг қайд этишича, Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар таранг бўлиб қолмоқда. “Afghanistan International” хабарига кўра, Дованг чегара ҳудудида “Толибон” муваққат ҳукумати кучлари ва тожик чегарачилари ўртасидаги тўқнашувлардан сўнг “Толибон” вакиллари ва Тожикистон ҳарбийлари учрашув ўтказган.
Мазкур учрашувда дарё суви ва кончилик компаниялари масаласидан ташқари, “Толибон” ва Тожикистон вакиллари бир-бирини ўз ҳудудларида мухолифларни тайёрлаш ва яширишда айблаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июлидан 10 августигача Тожикистондан қарийб 1000 нафар Афғонистон фуқароси мажбуран депортация қилингани ҳақида хабар берилган эди. Хусусан, Тожикистон-Афғонистон чегарасидаги “Панжи Поён – Шерхон Бандар” назорат-ўтказиш пункти орқали жами 1647 киши Афғонистонга қайтган, шулардан 976 нафари мажбуран чиқариб юборилган. Қолганлари эса қариндошларини кўриш ёки бошқа шахсий сабаблар билан ихтиёрий равишда Афғонистонга ўтган.
Live
Барчаси