Афғонистон Ўзбекистонга минглаб оддий одамлар ҳаётини сақлаб қолгани учун миннатдорлик билдирди
Жамият
−
16 Июнь 2021
5554Афғонистон Ўзбекистонга COVID-19 ни енгишда берган гуманитар ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча, 15 июнь куни Эрон Ташқи ишлар вазири Ханиф Aтмар билан музокаралар ўтказган.
Ханиф Aтмар Aфғонистон раҳбарияти номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга учинчи тўлқинга дуч келган минглаб оддий афғонистонликларнинг ҳаётини сақлаб қолган фавқулодда гуманитар ёрдам учун самимий миннатдорлигини етказишни сўраган.
Шунингдек вазир, Ўзбекистон биринчи бўлиб Афғонистоннинг сўровига жавоб берганини таъкидлаб ўтган.
Хабар қилинишича, томонлар ўзаро июль ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Қийинчилик ва имкониятлар” халқаро конференциясига тайёргарликни мухокама қилишган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Ўзбекистон Афғонистонга мингта кислород баллонларини етказиб берган эди.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси